Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Пластик карточка билан ишлаш ёшларга зарар»

Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да бўлиб ўтган “Мегатренинг 2022”да Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшларга пул сарфлаш ҳақида маслаҳат берди.

– Сизлар нақд пулда ишланглар. Даромадингиз расмий бўлсин, лекин нақд пулда. Пластик карточка пули кўпайиб, пулини кўтара олмайдиган одамлар учун ўйлаб топилган.

Бозорга ёки бирорта дўконга кирсангиз, қўлингизда пластик карточка бўлса, қанча пул ишлатаётганингизни билмайсиз.

Ёшлар илтимос, нақд пул билан муомала қилинглар. Пластик карточка билан ишлаш ёшларга зарар. Ҳамма вақт нақд бўлсин. Пул бераётганингизда уни санайсиз, санаётганингизда чиқиши қийин бўлади.

Бирор-бир нарсани харид қилаётганингларда савдолашасизлар. Пластик карточкани ичига қанча пул солсангиз шунча кетаверади, – дейди Тошкент шаҳар ҳокими.