Фуқаро фойдасига 2 млрд. сўмдан ортиқ қарз ундириб берилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари буйича Шайхонтохур туманлараро судининг 22.02.2022 йилдаги ижро варақасига асосан хизмат кўрсатишда шартнома талабларини бузганлиги сабабли қарздор Olmazor Business City МЧЖдан ундирувчи А.Дусмухамедов фойдасига 2.041.700.085 сўм қарз ундириш белгиланган.
Қарздорликни тўлиқ ундириш бўйича қарздорнинг барча кўчмас мулклари ва автотранспорт воситалари, банк ҳисоб рақамларига банд солиниб мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва давлат ижрочиси Б.Нодиров томонидан олиб болрилган тушунтириш ишлари натижасида 2.041.700.085 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб амалда ижроси таъминланган.