Кеча, 5 июнь куни кубок ортилган рейс Бейрутдан Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Спортни ривожлантириш вазири ва Равшан Эрматов аэропортда меҳмонларни кутиб олган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2022 йилги Мундиал олдидан ЖЧ Кубоги саёҳат қиладиган дунёнинг 51 мамлакатларидан бири ҳисобланади.
Бугунги Кубок тақдимотида Жаҳон чемпионлари Кристиан Карамбё ва Карлес Пуйоль ҳам иштирок этиши кутилмоқда.