Кеча, 5 июнь куни номаълум шахслар Россиянинг Петербург шаҳрида жойлашган Uzbekistan Airways компаниясининг 3 та офисига бомба қўйилгани ҳақида хабар берган.
Рус нашрларининг хабарига кўра, бомба ҳақидаги хабар Пулково почта бўлимига юборилган. Номаълум шахслар ҳеч қандай талаб қўймагани айтилган.
Полиция учала офис ва унинг атрофини кўздан кечириб чиқишган ва хавфли буюмлар топишолмаган.
Айни пайтда жиноий иш очиш масаласи кўриб чиқиляпти.