ЖСС ташкилоти маълумотларига кўра, илгари маймун чечаги аниқланмаган мамлакатларда 780 та касалланиш ҳолатлари тасдиқланган.Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Бу халқаро ташкилот бир ҳафта олдин эълон қилган 257 та ҳолатдан уч баравар кўпдир. Ташкилотнинг қайд этишича, маймунчечак вируси аввал аниқланмаган 27 давлатга тарқалган. Янги ҳолатларнинг аксарияти Европа ва Шимолий Америкада, шунингдек, Мексика, Аргентина, Марокаш ва Бирлашган Араб Амирликларида қайд этилган.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари Буюк Британия (207), Испания (156) ва Португалияда (138) қайд этилган. Бу ушбу инфекциянинг Марказий ва Ғарбий Африкадан ташқарида тарқалган илк ҳолатидир.