2022 йил 7 апрель куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида Жиноят кодексининг 25,118-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 1-қисми билан айбланган Б. Ю. (1984 йилда Хоразм вилоятида туғилган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланганлиги ва ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисмига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Жиноят кодексининг 25,118-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун ассолар) 2-бандига асосан реабилитация қилинди.
Б. Ю. Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо манзил-колонияларда ўтаттирилиши белгиланди.