Мирзо Улуғбек кўчaсидаги катта ёнғин бартараф этилди.
Бугун, 7 июнь куни соат 14:00 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар «Фаровонлик» МФЙ М.Улуғбек кўчасида жойлашган «ВEРБАТИМ» МЧЖ ва ва «БАХТ» МЧЖ биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:30 да қуршаб олинган ва соат 16:20 да бартараф этилган. Шунингдек, ёнғинга вилоят Ободонлаштириш бошқармасининг техникалари ҳам жалб этилган.
Ёнғин натижасида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.
Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.