Остиндаги Техас университетининг халқаро олимлар жамоаси даволаш қийин бўлган саратон турларига қарши қўллаш мумкин бўлган самарали бирикмани аниқлади. Тадқиқот натижалари Nature Cancer илмий журналида эълон қилинди.
Мутахассислар ҳайвонлар ва Петри косачасида ўтказилган тажрибалар доирасида кўкрак бези саратонининг кўплаб турларини келтириб чиқарувчи эстроген рецепторини бўғувчи ERX-11 бирикмасини аниқлади ва синовдан ўтказди.
Бундан ташқари, ERX-11 кўкрак бези саратонининг (ТНРМЖ) камдан-кам учрайдиган салбий уч турини бартараф қилади. Одатда бундай ўсмаларни даволаш қийин кечади ва улардан соғайиш бўйича салбий кўрсаткичлар қайд этилади.
Шундан сўнг тадқиқотчилар кашф қилинган бирикмани бошқа саратон турлари, шунингдек, ксенотрансплантатларда таъсир қилиш таҳлилини ўтказди. Натижа сичқонларнинг соғлом ҳужайраларига юқори самарадорликда ҳамда минимал даражада заҳарли таъсир кўрсатди.
Олимлар уларнинг кашфиёти терапияда ўхшаши кам бўлган ўсмаларни даволашда янги дори-дармонларнинг пайдо бўлиши учун замин яратишига ишонч билдирмоқда.