Антимонополия қўмитаси нархларни асоссиз оширган ва рақобат қонунчилигини бузган монопол ташкилот — «Ўзбекистон Кабел Телевидениеси»га нисбатан иш қўзғатди.
Ташкилот теле ва радио дастурларни қайта узатиш хизматлари бозоридаги рақобат қонунчилиги талабларини бузган.
Шунингдек, МЧЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархлари республикада IP-телевидение фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг норозилигига сабаб бўлган.
Антимонополия қўмитаси томонидан юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича қарор ва кўрсатма берилиши натижасида нархларни сунъий ошириш ҳолатига чек қўйилди ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.