Кеча, 8 июнь куни Истанбулдан Фарғонага HY-278 рейси билан учган самолёт белгиланган манзилга эмас, Наманган аэропортига қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
“Фарғона аэропортидаги об-ҳаво (кучли шамол) сабаб Истанбул – Фарғона йўналишида ҳаракатланган HY-278 авиақатнови Наманган аэропортига келиб қўнганлигини маълум қилади”, дейилади компания хабарида.
Шунингдек, Фарғона – Тошкент йўналишидаги HY-82 авиақатнови вақти ҳам ўзгарган ва у тахминан 00:30 га кўчирилган.