Архив ишлари ҳақида нималарни биласиз?

Бугун 9 июнъ Халқаро архивлар куни,15 июнъ эса архив ишлари тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун.

Архив:

1)ҳужжатлар сақланадиган жой;

2)идоралар,ташкилотлар,шунингдек айрим шахслар иш фаолияти давомида тўпланган ҳужжатлар мажмуи.

Архив-бу хатлар, ҳисоботлар, эслатмалар, фотосуратлар ва бошқа бирламчи манбалардан олинган фактлар, маълумотлар ва далилларни тўплаш учун одамлар борадиган жой.Қадимги ўзбек давлатларида архивлар III , IV асрлардаёқ мавжуд бўлган.

Ўзбекистон Республикасида эса 1999-йилдан бери  жами 77 давлат архиви бўлиб, уларда 6 млнга яқин ҳужжатлар, жумладан 360 мингдан ортиқ сурат ҳужжатлари, 14 мингга яқин  овозли ҳужжатлар, 17,5 мимгга яқин киноҳужжатлар сақланади. Марказий давлат архивида ХIII асрдан бошлаб, шу бугунгача бўлган ҳужжатлар бор.

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон ва бошқа шаҳарларда Муқимий, Фурқат, Аваз, Ҳамза, Айний, Мухтор Ашрафий, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон ва бошқаларнинг баъзи архив материаллари уларнинг уй музейларида жамланган.

Миллий архив АҚШ ҳукуматининг Америка тарихидаги муҳим воқеаларни қайд этадиган ҳужжатлар тўпламидир.Миллий Архивлар ва Ёзувлар Бошқармаси(НАРА) бу материалларни сақлайдиган ва қўллаб-қувватлайдиган ҳамда тадқиқот учун фойдаланишга рухсат берувчи давлат органи ҳисобланади.

Материални сақлашга ёрдам бериш учун НАРА архив ёзувларини кислотасиз папкаларда, кислотасиз қутиларда сақлайди, улар ҳарорат ва намлик барқарор бўлган қоронғу жойларда сақланади.

НАРА тадқиқотдан фойдаланиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари берилмайди.

Сизнинг шахсий архивингиз эса , оилангиз тарихидаги муҳим воқеаларни қайд этадиган материаллар тўпламидир.

 Мамараимова Лола,                                  

УзДЖТУ талабаси