Хонанда «Санжай» шоир Усмон Азим учун 4,5 млн сўм танга йиғди

Хонанда «Санжай» шоир Усмон Азим учун 4,5 млн сўм танга йиғди.

Аввалроқ «Санжай» Усмон Азимнинг шеърини унинг рухсатисиз куйга солгани учун 100 млн сўм жаримага тортилган эди. Шундан сўнг, жаримани тангада тўлашини айтиб, Instagram’даги обуначиларидан танга тўплашда ёрдам сўраган эди.

Унинг айтишича, ҳозирги пайтда 4,5 миллион сўм танга тўпланган.

«Шоир Усмон Азимга тангалар йиғиляпти. 100 млн сўм жарима тўлаб беришим керак. Тангаларни ҳисобласак 1,5 тонна бўлар экан. Ҳаммасини йиғиб, шоирга етказамиз. МИБдан телефон қилиб, пулни қачон етказасиз, деб сўрашяпти», — дея видеомурожаат қилган «Санжай».