Кредит қарздорлиги эвазига СHACMAN ва махсус автотранспорт воситаси хатланди


Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида Жомбой туманларо иқтисодий судининг 2021 йил 10 декабрдаги суд ҳужжатига қарздор корхона ва қўшимча жавобгар тиббиёт маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТБ “Қишлоққурилишбанк” вилоят филиали фойдасига 636 млн. 277 минг сўм асосий кредит қарз ва 25 млн. 269 минг сўм фоиз қарзи жами 661 млн. 546 минг сўм ундирувни қўшимча жавобгар масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 2012 йилда ишлаб чиқарилган “СHACMAN” русумли юк ва “НORTH-BENZ” русумли махсус автотранспорт воситаларига қаратиш тўғрисидаги ижро иши мавжуд.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қўшимча жавобгар “StahelHydrotech” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 2012 йилда ишлаб чиқарилган “СHACMAN” юк ва “НORTH-BENZ” русумли махсус автотранспорт воситалари хатланди.

Агар белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаса, мазкур транспорт воситлари аукцион савдоларига чиқарилади.