Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни огоҳликка чақирди

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларга мурожаат қилди.

Сўнгги кунларда айрим телеграм каналлари Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда фаолият юритиши борасида ҳақиқатга зид бўлган маълумотларни берган ҳолда, пуллик асосда мақолалар чиқариш ҳамда пуллк семинарларга қатнашиш хизматларини тарғиб қилмоқда.

Бунинг эвазига эса сертификат эгаларига навбатдаги аттестациядан ўтиш, тоифа ва устама олишда ёрдам бўлиши иддао қилинмоқда.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи-мураббийларни турли каналлар орқали бериладиган сертификатлар ҳеч қандай имтиёзларга эга эмаслиги ва вазирлик педагогларга бу каби пуллик хизматлар кўрсатмаслигини маълум қилди.