Афғонистон пойтахти Кобулда 12 июнь куни микроавтобус портлатилди. Оқибатда камида тўрт киши ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” нашри хабар берди.
Портлаш шаҳарнинг шарқий Баграми туманида содир бўлган ва бу сўнгги ойларда Афғонистонни ларзага келтирган бир қатор ҳалокатли портлашларнинг охиргиси ҳисобланади.
Ёниб кетган микроавтобуснинг портлатилишини текшириш учун ҳудудга Толибон хавфсизлик ходимларидан иборат бир гуруҳ сафарбар этилган. Ҳозирча воқеа учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.