Ўсиш гормонлари бола ухлаганда ишлаб чиқарилади. Демак, меъёрида ухлаган бола яхши ўсади ва ривожланади. Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова айтиб ўтди.
Шунингдек, болага меҳр етишмаслиги унда ўсиш гормонлари ишлаб чиқарилишига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли Меҳрибонлик уйларидаги 5 ёшгача бўлган болаларда кўпинча бўй ўсишидан ортда қолиш кўпроқ кузатилади. Ота-оналар ҳам бола руҳиятига эътибор қаратиши лозим.
Агар фарзандингизнинг бўйидан хавотирда бўлсангиз, шубҳа-гумонларингизга аниқлик киритиш мақсадида бир неча текширувлар лозим.
Булар: боланинг бўйи ва вазни ўлчами, бош соҳасининг томография текшируви, қўл кафти рентгени, қондаги гормон миқдори, жигар фаолияти, гижжалар текшируви ҳамда генетик хасталикка гумон қилинганида генетик мутахассис томонидан алоҳида қон таҳлили олинади, дея таъкидлайди мутахассис.