2022 йил 15 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239376 (+57) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
7 нафари Тошкент вилоятида,
44 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.