Нурсултон Назарбоев давлатга хиёнат қилгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин

Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев давлатга хиёнат қилгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин, бошқа жиноятлар учун эмас. Бу ҳақда “Орда” нашри Қозоғистон Адлия вазири Мусинга таяниб ёзмоқда.

“Конституцияга кўра, Қозоғистон президенти фақат давлатга хиёнат қилгани учун жавобгар бўлади, бошқа жиноятлар учун эмас”, дейди вазир Канат Мусин журналистларга.

Журналистлар эндиликда собиқ президентга нисбатан иш қўзғатиш ва уни жавобгарликка тортиш мумкинми ёки йўқлигига аниқлик киритишди.

«Йўқ», деб жавоб берди Адлия вазирлиги раҳбари.

Журналист бу Назарбоевлар оиласига, масалан, келинлар ёки куёвларга тегишлими, деб сўради.

“Мен буни айта олмайман, Конституцияда фақат президент ҳақида гапирилади, норма уларнинг хотинлари ва оила аъзоларига тааллуқли эмас. Улар биринчи президент тўғрисидаги қонун билан ҳимояланмаган”, дейди Мусин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июнь куни Қозоғистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Қозоғистон Конституцияси матнининг учдан бир қисмига тегишли бўлган жами 33 та ўзгартириш овозга қўйилди. Асосий ўзгартиришлардан бири Конституциядан республиканинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга бағишланган модданинг чиқариб ташланишидир. Тузатишлар қабул қилинганлиги сабабли, у ўзининг кўпгина шахсий имтиёзлари ва Элбоши (миллат етакчиси) мақомини йўқотади, энди унинг ҳуқуқий позицияси собиқ Президентлар тўғрисидаги амалдаги қоида билан тартибга солинади. Назарбоевнинг ўзи Конституциядан унинг номини олиб ташлашни қўллаб-қувватлаган.

Хуснора Абдиалимова