Шавкат Мирзиёев 17-июн куни Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди. Ташриф давомида давлат раҳбари бемор болалар билан суҳбат қилди.
“Сизни кўриб роса хурсанд бўлиб кетдим. Аввалги жойда роса қийин эди. Ҳозир бу ерда туриб сизга раҳмат айтаман. Шунга сизни роса яхши кўраман. Сизга ўхшаган президент бўламан” — дейди бемор болажон.
Шавкат Мирзиёев боланинг ушбу ниятини қўллаб-қувватлаб, ўзи ҳам қийинчилик билан бунга эришганини айтди.
“Илоҳим, ниятинг амалга ошсин. Албатта, президент бўласан. Мен ҳам қишлоқда ўсган одамман, мен ҳам қийналиб ўсганман. Яхши ният қилган бўлсанг, албатта, президент бўласан, Худо хоҳласа”, — деди давлат раҳбари.