Украина президенти Владимир Зеленский 20 июнь кунги видеомурожаатида бу ҳафта Россия ҳарбийларининг фаоллиги кучайишини маълум қилди.
Президентнинг сўзларига кўра, мазкур тарихий ҳафтада Украинага номзодлик мақомини бериш борасидаги мурожаатга Европа Иттифоқи жавоб беради.
«Ҳаммага аёнки, 1991 йилдан бери Украина учун бундай тақдирни ҳал қилувчи қарорлар кам бўлган. Ишончим комилки, фақат ижобий қарор бутун Европа манфаатларига мос келади», — дейди Украина раҳбари.
Зеленский бу ҳафта Украинанинг Европа истиқболини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланаётганини, хусусан, европаликларга янги мурожаатлар режалаштирилганини айтган.