Бир қатор аҳоли пунктларига қуролли ҳужумлар уюштирилди

Малининг марказидаги Мопти ҳудудидаги бир қатор аҳоли пунктларига қуролли ҳужумлар уюштирилди.

Оқибатда 132 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда кеча, 21 июнь куни Ғарбий Африка Республикаси расмийлари хабар берган.

Қайд этилишича, ҳужумни содир этишда “Ал-Қоида”га алоқадор “Катиба Масина” террорчилик гуруҳи айбланмоқда ва ҳодиса “қирғин” деб таърифланмоқда.

Маҳаллий ҳукумат аъзоларидан бирига кўра, ҳужумчилар ўнлаб одамларни ўлдиришдан ташқари, уларнинг кулбаларини ёқиб юборган ва чорва молларини ўғирлаган.

“Radio France Internationale” нашри хабарига кўра, 100 та мотоциклда келган жангарилар Мали армияси ва Россиянинг хусусий ҳарбий компанияларини қўллаб-қувватлаганликлари учун қишлоқ аҳолисидан қасос олишга киришган.

Брюссель воқеа муносабати билан Африка мамлакати халқига ҳамдардлик билдирган.