Қарши тумани Бешкент шаҳарчасида яшовчи Қ.А. 102 қисқа рақамига мурожаат қилди.
У 2022 йил 17-20 июнь кунлари оралиғида номаълум шахс у ишлаб келадиган Қарши шаҳар «Ғ.Ғулом» МФЙда жойлашган МЧЖ биносига ғайриқонуний равишда кириб, 100 млн сўмдан ортиқ пулларни ўғирлаб кетилганлигини билдирган. Олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида МЧЖ раҳбари Навоий вилоятида яшовчи Х.Ф.нинг ўзи ўғирлик хақида хабар беришни корхона ишчисига буюрган.Одамларда ўғирлик содир бўлгандек тасаввур ҳосил қилиш мақсадида ўзи билан бирга олиб келган темир бўлаги билан эшикларни гўёки бузилгандек кўрсатишга уринганлиги аниқланган.
Қашқадарё вилояти ИИБ маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Х.Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.