Сирдарёда 1,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағни “ухлатган” мансабдорлар қўлга тушди

ДХХ Сирдарёда “Обод қишлоқ” қураман деб 1,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган мансабдорларни аниқлади.

ДХХ 2020 — 2021 йилларда Боёвут тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги умумфойдаланув автомобиль йўллари ва “Обод қишлоқ” дастурига асосан ички йўлларда амалга оширилган қайта таъмирлаш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилганди.

Текширув давомида мазкур корхона мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, ҳисоботларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 1 млрд. 525 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари маълум бўлди.