Ким Чен Ин мамлакат қуролли кучларини қайта ташкил қилишга топшириқ берди

КХДР раҳбари Ким Чен Ин мамлакат қуролли кучларини қайта ташкил қилиш ишларини ўтказмоқда.

Бу ҳақда Пхенянда бўлиб ўтаётган Ишчилар партияси Марказий ҳарбий қўмитаси (ММК) йиғилишининг иккинчи кунида муҳокама қилинди, деб хабар беради Корея марказий ахборот агентлиги.

“Партиянинг ҳарбий-стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, КПА фронт қўшинлари учун қўшимча тезкор вазифаларни белгилаш, оператив режага ўзгартиришлар киритиш ва асосий ҳарбий ташкилотларни қайта ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилади телеграф агентлиги хабарида.

Бироқ  Шимолий Корея армияси тузилмаси қандай ўзгариши ҳақида айтарли аниқ маълумот берилмаган.

Бундан ташқари, қўмита йиғилишида Ким Чен Ин “олдинги чизиқдаги қўшинларнинг оператив салоҳиятини ошириш” чора-тадбирларини белгилаб берган.

Ҳозирда Япон денгизи, Кореялараро чегаралардаги вазиятни зўр деб бўлмайди. КХДР ядро синовларига зўр бераётгани бўйича хабарлар берилмоқда.