Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гурлан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.У ва Ў.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ж.га омборхона биноси қуриш учун туман ҳокимлиги захирасидан 40 сотих ер майдони ажратиш масаласини 100 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали ҳал қилиб беришини айтиб, олдиндан 25 000 АҚШ доллари ва 65 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.