Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебреисус дунёда маймунчечак билан касалланганлар сони 3,2 мингдан ошганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Гебреисуснинг сўзларига кўра, олти ҳафтадан кўпроқ вақт олдин, ЖССТ Буюк Британияда маймунчечакнинг учта ҳолатини аниқлаган.
«Ўшандан бери биз 48 мамлакатдан (Жаҳон саломатлик тармоғи 58 та деб баҳолаган) 3200 дан ортиқ тасдиқланган ҳолатлар ва бир ўлим ҳақида хабар олдик», — дейди ташкилот раҳбари.
У яқинда аниқланган касаллик ҳолатлари асосан жисний алоқада бўлган эркакларда кузатилганини айтган. Мутахассис инфекцияни одамдан одамга юқтириш давом этаётгани айтиб, Нигерияда маймунчечакнинг юқиш механизмини ўрганишга чақирган. У ерда касалланган аёллар улуши бошқа мамлакатларга қараганда анча юқори.