Наманган вилояти Поп туманида 22 июнь куни 3 ёшли бола очиқ қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.
Таъкидланишича, Озод маҳалласи Наврўз кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи 2019 йилда туғилган И.М. кўчада ўйнаб юрган пайтда эҳтиёцизлик оқибатида очиқ турган колодецга тушиб кетган. Бола қўни-қўшнилар ёрдами билан бола қудуқдан чиқариб олинган.
Ҳолат бўйича туман фавқулодда вазиятлар бўлимига ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган.Ҳозирда бола соғ-саломат. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотларга колодец қопқоқларини очиқ қолдирмаслик бўйича тушунтириш берган.