Тонгни яхши қарши олиш учун тайёргарликни тундан бошлаш керак бўлади. Harper’s Bazaar’нинг ёзишича бу борада қуйидаги уч жиҳатга амал қилиш керак:
1. Кечки овқатда енгил ва фойдали таомлар истеъмол қилиш керак, овқат қанча яхши ҳазм бўлса, шунча тинч ухлаш мумкин. Зарарли маҳсулотларни ейиш тавсия қилинмайди.
Уйқуга ётишдан аввал смартфон ва бошқа гаджетларни ўчириб қўйинг: ётишдан аввал Instagram’га кириб-чиқиш ёки телефоннинг бошқа функцияларидан фойдаланиш тез уйқуга кетишга қаршилик қилади.
Тонгда қачон уйғонишни истасангиз, ўша вақтдан 7 соат аввал ухлашга ҳаракат қилинг.
2. Соат жиринглаганида вақтни яна кейинга белгиламасдан ўрнингиздан туринг. Уйғониш вақтини чўзиш организмга фақат ва фақат зарар келтиради. Туриш вақтини кейинроқ қилиб белгилаш, кун давомида бажарилиши керак бўлган ишларни кейинга сурилишига сабабчи бўлади ва кун шу тариқа бошланади. Кўзингизни очишингиз билан ижтимоий тармоқларга киришни бас қилинг. Бунинг ўрнига:
- Иссиқ кўрпа ўрнини босувчи кардиганингизни кийиб олинг;
- Лимон ва асалли илиқ сув ичинг;
- Хона деразаларини очиб, қуёш нурларидан баҳра олинг.
3. Севган маҳсулотларингиздан тез тайёр бўладиган нонушта тайёрланг ва уни чиройли идишларга солинг ва безанг. Бунда эстетик завқ олиб, баҳри дилингиз яшнайди. Кун тартибингизни ҳафтада бир ёки икки марта ўзгартириб, янгилик киритинг. Бугунги кунни қандай ўтказишни режалаштиринг. Куннинг энг ёқимли қисми қачон бўлишини тасаввур қилинг, қийинчилик ёки муайян мураккаблик энг яхши мукофотга арзишини ўзингизга таъкидланг.