Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ж. бошқа бир фуқаро Ж.дан танишлари орқали Тожикистон Республикасидаги Педагогика институтига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига 2-босқичдан кўчиртириб бериш эвазига 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.