Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилиши белгиланди.
Аввало, ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади.
“Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади.
Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, деди Президент.
Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади (ҳозир – 3 тагача).