Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг ўтган даврида 1 508 та 56,3 млрд. сўмлик банк билан боғлиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Олиб борилган тадбирлар, мажбурий ҳаракатлар давомида 236 та салкам 30 млрд. сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланган. Бундан ташқари 750 та ҳужжат ижроси бўйича қарздорларнинг талабнома асосида иш ҳақига қаратилган.
Масалан, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 апрелдаги ижро варақасига асосан қарздор “Тўрақўрғон авто логистика” жамиятдан АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” фойдасига 176.484.400 сўм қарз ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат Бюронинг туман бўлими иш юритувига олиниб, ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Давлат ижрочиси томонидан жамият мутассаддиларига қарздорликни бартараф этиш мақсадида ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, қарз тўланмагани учун мажбурий ҳаракатлари олиб борилди. Яъни, гаровдаги “MAN” юк транпорт воситаси хатлангач, қарздорлик тўлиқ бартараф этилди.