Тошкент шаҳрида қайнона ўз келини берган овқатдан шубҳаланиб, Озиқ-овқат суд экспертизасига мурожаат қилган.
Аниқланишича, келин қайнонасининг жонига қасд қилиш мақсадида йиллар давомида уни заҳарлашга уринган.
Маълум вақт ўтгач, қайнонанинг мазаси қочган ва шифохонага тушган. У еган охирги овқат ва ошқозонидаги овқат қолдиқлари экспертизадан ўтказилган.
Тиббий экспертиза натижаларига кўра, овқатга инсон организмига зарар келтирувчи модда ва майда шиша бўлаклари қўшилгани аниқланган.
Қайнона ва келиннинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берилмаган.