ЎзЖОКУ ижодий имтиҳонлар қачон ва қандай шаклда бўлиши маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқув ишлари бўйича проректори Азизбек Хасанов айтиб ўтди.
➖Бу йилги касбий ижодий имтиҳонларимиз олдингига ўхшаган ҳам суҳбат, ҳам ёзма-иншо шаклида олинади. Яъни касбий ижодий имтиҳон учун 93 балл белгиланган бўлса, шундан 31 балининг учдан бир қисми оғзаки суҳбат учун ажратилган бўлиб, қолган учдан икки қисми, яъни 62 бали ёзма ижодий иншо шаклида олиш белгиланган.
Бунда уларни ҳар битта таълим йўналиши яъни журналистикани фаолият турлари (телерадиожурналистика, босма ОАВ, интернет журналистикаси ) дан келиб чиқиб оғзаки ва ёзма иншолар саволлари тузилган.
Ижодий имтиҳонларни олиш муддатлари 20 июлдан ўқишга қабул қилиш бўйича муддат тугаганидан кейин 21 июлдан график қилинади ва шундан кейин олинади. Узоғи 28-30 июлга мўлжалланган”, дейди ЎзА билан суҳбатда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқув ишлари бўйича проректори Азизбек Хасанов.