Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасида қимор фаолияти тўғрисида”ги қонунни имзолади. Шу билан бирга, казинога республика фуқаролари кириш имкони бўлмайди.
Жогорку Кенеш депутатлари 22 июн куни қиморхоналар, ўйин автоматлари ва лотереяларни қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, президент қарорини кутаётган эди.
Қирғизистонликларнинг ўйинга киритилмаслиги парламентда муҳокама қилинадиган энг кескин мавзуга айланди. Республика ҳукумати раҳбари Оқилбек Жапаровнинг сўзларига кўра, ИТ-мутахассислари онлайн казино фойдаланувчиларини рўйхатга олиш механизмини ишлаб чиқади ва ўйин залларига киришда барча ташриф буюрувчилар юз назорати ва биометрик паспорт назоратидан ўтказилади.
Бундан ташқари, Жапаровнинг аниқлик киритишича, бошқа фуқароликни қабул қилган қирғизистонликларнинг қиморхонада ўйнашига йўл қўймайдиган механизм жорий этиш режалаштирилмоқда.