Фарғона вилояти Боғдод туманида 11 июнь куни «Nexia» дарахтга урилиб, автомобилдаги 3 йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Миллар» кўрсатувида маълум қилинди.
Хабарга кўра, туманнинг Бекобод қишлоғида яшовчи, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 2005 йилда туғилган йигит машинани бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Шундан сўнг йўл четидаги дарахтга урилган. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва машинада бўлган, 2004 ва 2005 йилда туғилган икки йўловчи йигит вафот этган.
Шунингдек, автомобиль салонида бўлган, 2004 йилда туғилган йигит чап оёқ синиши тан жароҳати билан, 2005 йилда туғилган йигит ўнг оёқ синиши тан жароҳати билан ва 2004 йилда туғилган йўловчи бош мия жароҳати билан шифохонага ётқизилган.