Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022-йил 3-июл куни соат 00:01 дан 2022-йил 2-август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди — Президент фармони

Фавқулодда ҳолат даврида соат 21:00дан 7:00гача комендантлик соати жорий қилинади. Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон Республикаси коменданти этиб тайинланди.

Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва ундан чиқиш чекланади. Барча оммавий тадбирлар тақиқланади.