Хитой ҳукумати қабул қилган янги қонунга кўра барча сайтларда фойдаланувчилар қолдирган изоҳлар олдиндан текширилиши ва чоп этиш тасдиқланиши шарт.
Энди сайт модераторлари ўқувчилар ёзиб қолдирган фикр-мулоҳазаларни ўқиб чиқадилар. Агар маъқул топсалар, сайтга чиқарадилар. Қонунга хилоф ва шубҳали изоҳлар эса давлат администрациясига тақдим этилади.
Шунингдек, сайтда ўз мулоҳазаларини ёзиб қолдираётган фойдаланувчи шахсини ошкор этиши, бу ҳақида тегишли бандларда маълумот қолдириши ҳам талаб этилади.
Ўтган йили мамлакатда вояга етмаганларга видеоўйинларни фақат дам олиш кунлари ўйнашга рухсат берувчи қонун қабул қилинган эди.