Беларусь президенти Александр Лукашенко Марказий Осиёни дунёни қайта тақсимлаш учун навбатдаги жанг майдони деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Лукашенконинг сўзларига кўра, минтақа “икки олов ўртасида”. “Бир томондан европаликлар ва америкаликлар, иккинчи томондан Хитой Марказий Осиёнинг омон қолишига катта ёрдам беради. Бу жанг яқин орада Марказий Осиёда бўлади, бунинг аломатлари аллақачон пайдо бўлган”, деди у.
Беларусь раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистонда йил бошида бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишларидан сўнг Ўзбекистондаги вазият беқарорлашиши мумкинлигидан огоҳлантирган.