Ички Ишлар вазирлиги, бу жарималар орқали миллиардлаб пул ишлаяпди — Камолиддан Роббимов

Таниқли сиёсатшунос Камолиддин Роббимов Йўл ҳаракати хавфсизлигига доир оғриқли муаммолар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ўзининг Фейсбук саҳифасида ёзиб қолдирган.

«Ўзбекистонда, йўл ҳаракати хавфсизлиги борасида яна битта ўта жиддий муаммо бор. Аҳоли пункти ичидаги тезлик 70 км.соат. Бу, ҳалқаро стандартга кўра, юқори. Чунки, дунёнинг аксарият давлатларида, бу 50 км.соат тезликда. Лекин, шаҳарлараро, минтақалараро йўллардаги тезлик, дунё давлатларида 130 км.соат еки ундан ҳам юқори. Ўзбекистонда эса, Тошкентдан Самарқандга боргунча, ўнлаб аҳоли пунктлари бор. Бу – нотўғри!

Биринчидан, катта трассаларда аҳоли пункти бўлмаслиги керак. Аҳоли пункти бўлганида ҳам, аҳолини трассадаги транспортлардан ҳимоя қилиш тизими бўлиши керак. Ва бу аҳоли пунктлари ичидаги тезлик, одатдаги аҳоли пунктларига нисбатан, юқори қилиб белгинади. Мисол учун, Европада аҳоли пункти ичида 50км.соат бўлса, трассаларда жойлашган ахоли пунктларидаги тезлик еки 70 еки 90 км.соат қилиб белгиланган. Яъни, Ўзбекистонда бу тизим умуман ақлан ўйлаб кўрилмаган.

Ҳа тушунаман, Ички Ишлар вазирлиги, бу жарималар орқали миллиардлаб пул ишлаяпди. Лекин, бу жарималарнинг реал сиёсий қиймати ҳам бор: одамлар қанча кўп жарима тўласа, тизимга нисбатан шунча норозилиги ошиб боради. Чунки, қоида аниқ-тиниқ ва рационал бўлган жойда, одамлар қоидаларни бузмайди. Бошқача қилиб айтганда, ИИВлиги, жарималар орқали давлатнинг легитимлигини емирмоқда, ижтимоий норозиликлар учун асосни кучайтирмоқда», дея ёзади сиёсатчи.