Хитой Халқ Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Метеорология департаменти мамлакат жанубидаги тоғли ҳудудда сув тошқини хавфи туфайли қизил фавқулодда ҳолат эълон қилди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 2 июль соат 20:00 дан бошлаб Гуандун провинцияси ғарбий қисмида ва Гуанси-Чжуан автоном тумани шарқий қисмида баъзи жойларда кўчки хавфи кучайган.
Маҳаллий ҳокимият органларига мониторингни кучайтириш, сув тошқинлари ва сел кўчкилари содир бўлганда эрта огоҳлантиришга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, маҳаллий аҳолини хавфсиз ҳудудга кўчиришга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда фавқулодда ҳолат 4 даража: кўк, сариқ, қизил сариқ ва энг юқори қизил даража билан белгиланган.