Россия президентининг матбуот котиби Д.Песков “Қорақалпоғистон воқеалар”га муносабат билдирди.
Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Кремль Ўзбекистон ҳукуматининг фаол ҳаракатлари билан муаммолар ҳал этилишига шубҳа йўқлигини таъкидлаган.
“Ўзбекистон бизнинг иттифоқчимиз, у дўст мамлакат, у бизнинг жуда муҳим ҳамкоримиз. Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳамма нарса шу давлатнинг ички ишидир ҳамда республика раҳбариятининг фаол ҳаракатлари билан мавжуд муаммолар ҳал қилинишига шубҳамиз йўқ”.