Швейцариянинг Лугано шаҳрида бўлиб ўтган Украинани қайта тиклаш бўйича конференсиянинг 42 давлат ва ташкилот вакиллари томонидан имзоланган якуний декларацияси эълон қилинди.
Ҳужжат қонуний кучга эга эмас. Унда жаҳон ҳамжамияти Украинанинг тикланишига ёрдам берадиган умумий тамойиллар баён этилган. Ҳужжатда, шунингдек, тиклаш режаси «яшаши» ва ўзгариши мумкинлиги айтилади.
Ҳужжатни имзолаган давлатлар Украинани қайта тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар Украина расмийлари томонидан назорат қилиниши, жараён эса одамларнинг демократик иштироки ва гендер тенглиги тамойилига асосланган ҳолда тўлиқ молиявий шаффоф бўлиши кераклигига розилик билдирди.