Юридик университетига ўқишга кириш имкониятлари ҳақида маълумотлар эълон қилинди:
университетга абитуриентлар 5 та фандан тест синовларида иштирок этишади;
жорий йилда университет бакалавриати кундузги таълим шаклига 650 та ўрин ажратилган. Шундан давлат гранти асосида 25 та, тўлов- контракт асосида 625 та ўринни ташкил этади;
2022 йилдан илк маротаба масофавий таълим шаклига ҳам қабул амалга оширилмоқда. Қабул параметри 300 та ўриндан иборат;
университетга хорижий фуқаролар бакалавриатга ўқиш учун қабул қилиш суҳбат асосида амалга оширилади;
Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик универститетига қабул қилиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида университетда жорий йилда контракт суммаси степендиясиз тахминан икки минг АҚШ долларини ташкил қилиши мумкинлиги айтилди.