Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 16.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор З.Азимовадан ундирувчи Ш.Азимова фойдасига турмуш даврида ортирилган мулкни эр-хотиннинг умумий мулки деб топиш, меросхўр деб топиш, мерос улушини пул шаклида ажратиб, 296 млн. 917 минг.137 сўм ундириш белгиланган.
Мазкур ижро иши иши Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, давлат ижрочиси М.И.Рахманов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги” Қонунининг 23-моддасига асосан қўзғатилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга иҳтиёрий муддат берилиб, ижро ҳужжати юзасидан қарздорга ҳуқуқ ва мажбурияти тўлиқ тушунтирилган.
Тўлов топшириқномага кўра 296 млн. 917 минг.137 сўм уй улуши ундирувчи фойдасига тўлиқ ундирилди.
Юқоридагиларга асосан ижро ҳужжати ижроси Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.