Айтишларича, банклар тажриба тариқасида банкоматлар орқали йирик нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатмоқда. Бир миллионгача нақд ечиш учун комиссия аввалгидек ўзгаришсиз қолган – 1 фоиз.
Банк ва мижоз тешеграм канали эса ушбу ҳолатни ёқлаб чиқмоқда. Таъкидлашларича, одатда «барыгалар» (тижорий мақсадларда нақд пулдан фойдаланувчилар) катта миқдордаги нақдликни ечиб кетишади, пенсионер/ бюджетникларга нақд пул қолмайди. Яъни нақд пулга нисбатан истеъмол хариди учун талабгорларнинг талаби қондирилмай қолади.
Табиийки, бозор ва бизнес қоидаларига кўра, талаб ва таклифни мувозаналаш учун катта миқдорда нақдлик ечиш учун юқорироқ комиссиялар ўрнатилиши истеъмолчилар учун ҳам, банклар учун манфаатли қадам бўлади, дея таъкидлайди канал маъмурияти.
«Гўёки 1 млнгача 1%, қолганига оширилган комиссия қўлланар эмиш. Барига, банкоматлар ишламаслиги, нақд пул йўқлиги — пластик карта эгаларининг муаммоси эмас. Бу банк тизими раҳбариятининг нўноқлиги муаммосидир балки.
Бу очиқдан-очиқ халқни талашга интилиш, нотўғри амалиётни яна нотўғри амалиёт билан ҳаспўшлашга уринишдан бошқа нарса эмас. Гўёки Ўзбекистон банклари бозор муносабатларига ўтган-у, ҳозир маъмурий чекловлардан қийналиб қолишяпти. Муаммони бошқа муаммо билан, халққа оғирроқ қилиш билан ечим изламанг.
Кимга имкон берилса, биринчи бўлиб халққа ўлпон солишни ўйлайди. Икки рақамли инфляция, яна ўз пулингни тўя қилишлари талончиликдир, дея ёзади davletovuz ўзининг телеграм каналида.