ИШИД террорчилик ташкилотиинг беш нафар етакчилари қаторига кирувчи Суриядаги етакчиси АҚШ ҳаво зарбаси оқибатида йўқ қилинди. Бу ҳақла “Reuters” Америка ҳарбийларига таяниб, хабар берди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги баёнотида айтилишича, Моҳир ал-Агал Сурия шимоли-ғарбида дрон ҳужуми натижасида ўлдирилган, унинг шериги эса оғир жароҳатланган.
“Бу операция муваффақиятли ўтиши учун синчковлик билан режалаштирилганди. Дастлабки таҳлил тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқлигини кўрсатмоқда”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, ал-Агал ИШИДнинг Ироқ ва Суриядан ташқаридаги тармоқларини ривожлантиришга масъул бўлган.