Анча йиллар аввал ўсма касалликлари наслий деб ҳисобланарди, эндиликда эса бу касаллик ён-атрофимизда жуда кўп учраяпти, бу эса ўз-ўзидан наслий эмаслиги, ҳозирги кундаги инсонларнинг яшаш шароитларидан келиб чиқаётганини билдиради.
Ҳозирги кунда ўсма касалликларининг келиб чиқиши овқатланиш факторига боғлиқ эканлигини кўрсатиб турибди.
Токсинлар ички органларга тўпланади ва бу организмда гормонал бузилишлар, иммунитет сусайиши ва бошқа қатор касалликларни келтириб чиқаради.
Чекишни ташланг! Чекадиган инсонларда ўпка раки чекмайдиган инсонларга нисбатан анча кўп учраши статистикада исботланган. Камроқ шакарли маҳсулотлар ҳамда кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг. Бир кунда камида 400 гр мева ва сабзавотлар тановул қилинг.
Насиба Ражабова, шифокор