Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш тадбирларини бажарувчи ташкилотларда мавжуд бўриларнинг умумий сони 1 531 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Бўрилар сони энг кўп бўлган ҳудудлар:
Сурхондарё вилояти – 705 та;
Қашқадарё вилояти – 304 та;
Фарғона вилояти – 263 та;
Тошкент вилояти – 220 та;
Қорақалпоғистон – 39 та.