Бугун ҳарорат 43 даражагача кўтарилади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 июль куни Тошкентда кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 37-42 даража, Бухоро ва Навоий вилоятларида 38-43 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво 36-41 даражагача исийди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 38-43 даража, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 35-40 даража қайд этилиши кутилмоқда.