Қашқадарёда ҳоким ўринбосарининг «Trailblazeri» иккинчи марта жарима майдонига тиқилди

Шу йилнинг 27 июнь куни «Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосарига ажратилган хизмат автомашина қоидабузарлик содир этишда давом этмоқда» номли хабар тарқалган.

Хабарда 70 005 DAV рақамли машина давлат рақамисиз ҳаракатланиб, шаҳар кўчаларида бемалол қоида бузиб юргани айтилган.
Орадан шунча вақт ўтиб, ниҳоят ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

Унда айтилишича, «Trailblazer» русумли 70 005 DAV давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси Э.Т. бошқарувида бўлган транспорт воситасини «Қарши-Шаҳрисабз» йўналишидан орқа давлат рақам белгисиз ҳамда олд ва орқа ён ойналарини қорайтириб ҳаракатланиб юрганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-модда 5-қисми ва 126-моддалари билан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.